Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Киевда тақдим этилди

28.08.2021 16:15

К?ЕВ, 28 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси «All Trip» сайёҳлик компанияси вакиллари билан ҳамкорликда Украина савдо-саноат палатасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказди, деб хабар берамоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Украина савдо-саноат палатасининг туризмни ривожлантириш бошқармаси раҳбарияти, хусусий сайёҳлик ташкилотлари бирлашмалари, туристик компаниялар ва ОАВ вакиллари иштирок етди.

Ўзбекистон вакиллари томонидан тайёрланган тақдимот ва видеороликлар, украиналик туроператорларга мамлакатимизнинг бой салоҳияти билан яқиндан танишиш имконини берди.

Мулоқот чоғида ўзбекистонлик дипломатлар ва мамлакатимиз сайёҳлик компаниялари вакиллари украиналик ҳамкасбларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди. Жумладан, республикада жорий қилинган хавфсиз туризм тизими, яратилган сайёҳлик инфратузилмаси ва меҳмонхоналар тармоғи, бошқа шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Украина сайёҳлик саноати вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилиб, томонлар қатор масалалар юзасидан фикр алмашди. Ушбу мулоқотлар натижалари ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари ва ўсиш нуқталарини аниқлаш имконини берди.

Музокаралар якунлари бўйича икки мамлакат туроператорлари туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, тўғридан-тўғри транспорт алоқаларини йўлга қўйиш бўйича ўзаро қизиқишни таъкидлаб, бу борадаги алоқаларни кенгайтириш хусусида келишиб олди.

Украина вакиллари икки мамлакат ўртасида сайёҳлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

 Мезбон мамлакат тадбиркорлари ахборот турлари, турли тақдимотлар, сайёҳлик ярмаркалари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтиришга ҳисса қўшишга  тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашув якунида тадбир иштирокчилари мамлакатларимиз ўртасида янги сайёҳлик йўналишларини фаол ривожлантириш бўйича келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net