Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчиси талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

31.05.2020 11:08

АНКАРА, 31 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Анкарадаги элчихона жамоаси Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги вакиллиги билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ талаба билан онлайн-учрашув ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?змирдаги Эге университети докторанти Авазхон Умаров модераторлигида бўлиб ўтган анжуманда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси А.Аъзамхўжаев дипломатик миссиянинг халқаро пандемия шароитида олиб бораётган фаолият кўлами, хусусан, икки мамлакат ҳамкор ташкилотлари ўртасида интернет орқали ташкил этилаётган музокаралар, экспортчилармизни қўллаб-қувватлаш мақсадида онлайн-кўргазмалар, “В2В” форматида уюштирилаётган учрашувлар, халқаро чартер парвозлари ташкил этишда биринчи навбатда кекса, ҳомиладор ва ёш болали аёлларга устиворлик қаратилаётгани ҳақида маълумот берди.

?нтерактив усулда давом этган мулоқотда талаба-ёшлар дипломатларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этди ва турли-туман таклифларни илгари сурди.

Самсун университети магистранти Ғуломжон Собиров айни вақтда Туркияда 1000 дан зиёд ўзбекистонлик йигит-қизлар таълим олаётгани, уларнинг ҳар бири билимларни мукаммал эгаллаб, мамлакатимизда ўз соҳаси бўйича хизмат қилиш орзуси билан яшаётгани, бунинг учун ушбу талаба ёшларимизнинг ўзига хос картотекасини тузиб, Ўзбекистондаги иш берувчиларга тавсия қилиш таклифини илгари сурди. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги вакиллиги билан ҳамкорликда ушбу таклифни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилишга келишиб олинди.

Тадбир доирасида ёшларимиз элчихона амалга ошираётган гуманитар ёрдам сафарбарлигига, шу жумладан, Туркиянинг турли ҳудудларидаги эҳтиёжманд фуқароларимизни топиб, уларга ёрдам етказиб бериш ишига ҳам кўнгилли равишда иштирок этиш истагини билдирди. Бунга мувофиқ, озиқ-овқат ёрдами талонлари Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тавсия этилган сардор талабаларга элчихона томонидан етказиб берилади ва тегишли ҳудудлардаги юртдошларимиз ўртасида тарқатиш йўлга қўйилади.

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда талаба ёшларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди, таклиф ва мулоҳазалари инобатга олинганидан мамнун бўлди. Ушбу шаклдаги учрашувларни тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net