Ўзбекистон Республикасининг парламент дипломатияси концепциясини тасдиқланди

17.10.2020 13:48

ТОШКЕНТ, 17 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаснинг парламент дипломатияси концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қўшма қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаснинг парламент дипломатияси концепцияси 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «?лм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида тақдиқланди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг халқаро ҳамкорлик ва парламентлараро алоқаларни ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш механизмлари, асослари, вазифалари ва стратегик мақсадларини ифодаловчи ҳуқуқий тизимларни ўз ичига олади.

Шунингдек, концепцияда Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш, давлатлар ўртасида ўзаро тушуниш ва ишончни ривожлантириш, мамлакатнинг ижобий халқаро имиджини шакллантириш, қонунчилик фаолияти, парламент назорати ва парламентлараро ҳамкорлик орқали чет элда давлат ва унинг фуқароларини ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг муҳим механизлари акс эттирилган.

Замонавий халқаро муносабатларда парламент дипломатияси тушунчаси анъанавий ҳукуматлараро алоқалар билан кенг қамровли халқ дипломатияси ўртасидаги восита сифатида қаралади. Парламент дипломатияси хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий пойдеворини яратишда, миллий қонунчиликни халқаро ҳамкорлик талаб-тамойиллари билан уйғунлаштиришда муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистонда парламент дипломатиясини ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида қабул қилинган мазкур  концепция миллий парламентаризм ривожида муҳим аҳамият касб этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net