Ўзбекистон Республикаси Т?В Матбуот хизмати баёноти

01.04.2020 20:53

Афғонистон раҳбарларининг инклюзив музокаралар жамоасини тузиш шакллантириш тўғрисидаги келишувини Ўзбекистон олқишлайди ва буни ички сиёсий инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнидаги муҳим қадам деб қабул қилади.

 Айни босқичда ўт очишни ва зўравонликни тўхтатиш бўйича аввал эришилган келишувларнинг бажарилиши, барча манфаатдор томонлар, шу жумладан “Толибон” ҳаракати иштирокида умуммиллий афғонлараро мулоқотга ўтиш ўта муҳимдир.

 Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигини яна бир бор баён қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net