Ўзбекистон Республикаси ??В ва Европа ?ттифоқи ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

27.11.2020 13:02

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Республикаси ?чки ишлар вазирлиги масъул ходимлари ва Европа ?ттифоқининг терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик масалалари бўйича экспертлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 ?чки ишлар вазирлиги хабарида қайд этилишича, тадбирда Ўзбекистон билан Европа ?ттифоқи ўртасидаги кўплаб соҳалардаги халқаро ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Учрашувда, шунингдек, идоралар ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда илғор технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, томонлар яқин келажакда ўзаро тажриба алмашиш ва мавжуд ҳамкорликни қонуний мустаҳкамлаш учун амалий ташрифлар ташкил этиш масаласи юзасидан фикр алмашди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net