Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ва ЕТТБ президенти ўртасидаги музокаралар натижасида 150 миллион долларлик қарз битимл

10.12.2020 12:45

ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов кеча видеоконференция шаклида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одиль Рено-Бассо билан музокара ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, ЕТТБ раҳбари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчиллиги ва жадаллигига юқори баҳо берди, шунингдек, Банкнинг республикадаги иқтисодий ўзгариш жараёнларига молиявий, инвестициявий ва маслаҳат кўмаги беришни давом эттиришга содиқлигини билдирди.

Мулоқот давомида энергетика, уй-жой ва коммунал хўжалиги, экология ва хусусий сектор соҳаларидаги умумий қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган қатор лойиҳалар амалга оширилиши батафсил кўриб чиқилди. Томонлар мазкур лойиҳалар ижросини жадаллаштириш имкониятлари, шунингдек, пандемиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли механизмлари юзасидан фикр алмашди.

Видеоконференция давомида ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган лойиҳалар билан боғлиқ амалий жиҳатлар ва икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Банк Президентининг фикрича, Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишда ЕТТБ учун ғоят жозибадор ва истиқболли йўналиш бўлган хусусий сектордаги лойиҳаларни молиялаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Мулоқотда Одиль Рено-Бассо банк-молия сектори ва капитал бозорида ислоҳотларни жадаллаштиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. ЕТТБ раҳбарига кўра, мукаммал ва рақобатдош муҳитни яратиш нафақат мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этилишини фаоллаштириш, балки маҳаллий корхоналар ва аҳолини фаол тадбиркорлик билан шуғулланишга рағбатлантириш имконини беради.

Музокаралар якунида «Ҳаёт учун муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электроэнергетика секторини қўллаб-қувватлаш учун кредит» ва «Сурхондарё вилояти Музробод туманида «Оқтош» ва «Пошҳурт» ер ости сувлари манбаларидан сув қувурини тортиб келиш орқали сув таъминотини яхшилаш учун тармоқларни қуриш ва реконструкция қилиш» лойиҳаларини амалга ошириш доирасида умумий қиймати 150 миллион долларлик қарз битимларини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

?штирокчилар эришилган юқори даражадаги ишонч ва шерикликни сақлаб қолиш ҳамда янги истиқболли йўналишларда ўзаро алоқаларни фаоллаштириш орқали Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга умид билдирдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net