Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбасари мамлакатимиздаги миссиясини якунлаётган ?сроил Элчисини қабул қилди

30.08.2020 15:04

ТОШКЕНТ, 30 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов кеча ?сроил Давлатининг Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Э.Шапира билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мулоқот чоғида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларни чуқурлаштиришга берилаётган муҳим аҳамият таъкидланди. Ушбу йўналишда ?сроилнинг иқтисодий ривожланиш тажрибасини ўзлаштириш, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва туризм каби соҳаларга ?сроил инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилишнинг истиқболлари белгилаб олинди.

Наслчиликни ривожлантириш бўйича инновацион технологияларни жорий этиш соҳасида ?сроилнинг илғор тажрибаларини тизимли равишда ўрганишни ташкил этишга алоҳида қизиқиш билдирилди, бунинг учун эпидемиологик вазият барқарорлашгани билан исроиллик мутахассисларнинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилади.

Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва диверсификация қилиш бўйича қўшма амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида келгусида ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилди.

Ўзбекистон-?сроил бизнес-форумини жорий йилнинг декабрь ойида Тель-Авив шаҳрида режалаштирилган Ўзбекистон-?сроил Ҳукуматлараро комиссиясининг 1-чи йиғилиши доирасида ўтказиш истиқболлари ва ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, томонлар тиббий туризм соҳасида тажриба алмашиш ва эпидемиологик вазият барқарорлашгани билан Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида қўшма тадбирлар, фестиваллар ва туризм ярмаркаларини ташкил этишни назарда тутган ҳолда маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик учун муҳим салоҳият мавжудлигини таъкидладилар.

Минтақалараро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди, шу муносабат билан Бухоро ва Ҳалон шаҳарлари ўртасида қардошлик алоқаларини ўрнатиш учун имкониятлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон томони Э.Шапирага Ўзбекистон ва ?сроил ўртасидаги икки томонлама шерикликни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net