Ўзбекистон Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимга қўшилди

25.03.2022 11:57

ТОШКЕНТ, 25 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 24 март куни “Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида”ги 177-сон қарорни имзолади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳужжатда таъкидланишича, Ўзбекистон 2013 йил 31 май куни Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган “Расмий статистика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида”ги Битимга қўшилган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга оширишга масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан сўнг Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net