Ўзбекистон раислигида пайшанба куни МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади

09.12.2020 13:08

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эртага, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислиги доирасида видеоконференция шаклида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигида ўтказиладиган мажлис ишида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ ?жроия қўмитаси раиси – ?жрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этади.

 Тадбир чоғида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликда эришилган натижалар ва алоқаларнинг янги устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашинилади. Шу билан бирга, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳалари ҳам муҳокама қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net