Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

24.02.2021 09:46

ТОШКEНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўз ишини якунлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

18-24 февраль кунлари томонлар Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ва Қозоғистоннинг Туркистон вилояти чегаралари туташган участкада давлатлараро чегараси демаркациясининг якуний ҳужжатларини тайёрлаш ишларини  амалга оширди.

Комиссия йиғилишида Ўзбекистоннинг Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қозоғистоннинг Туркистон вилояти чегаралари туташган давлатлараро чегаранинг алоҳида участкаларида дала тадқиқот ишлари ўтказилди.

Музокаралар конструктив ва дўстона руҳда ўтди.

Кейинги йиғилишни жорий йил март ойида Қозоғистонда ўтказиш  режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net