Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва унинг рафиқаси Саида Зуннунова ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинади

09.06.2021 17:14

ТОШКЕНТ, 9 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Sinema Servis” МЧЖ томонидан “Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова. Сен томон талпинар юрак” номли ҳужжатли фильм суратга олинади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.

 Мазкур кинокартина Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ ёзувчиси Саид Аҳмад ва унинг рафиқаси таниқли шоира Саида Зуннунованинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, асосан, 1950-1955 йиллар воқеаларини ўз ичига олади. Унда севги ва садоқат, маънавий баркамоллик ва эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалаба қозониши каби ғоялар сингдирилган.

Сценарий муаллифлари Гулмира Мусажонова, Нодира Саидаҳмад қизи, режиссёр Ҳамидулла Бобоқулов, оператор Жамшид Ғаниев, рассом Анастасия Рейим, гримёр Юлдузхон Қодирова, овоз оператори Забихилла Шохолдоров, фильм директори Камила Матенова, продюсер Шуҳрат Умаров.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net