Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Тошкент шаҳрида ва Жиззах вилоятида учрашувлар ўтказди

22.10.2021 18:58

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кеча, 21 октябрь куни «Миллий тикланиш» демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Алишер Қодиров  Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида сайловчилар билан мулоқот ўтказди.

Бугун, 22 октябрь – сайловолди кампаниясининг сўнгги кунида Экологик партиядан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулла Обломуродов ва  «Миллий тикланиш» демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Алишер Қодиров  Тошкент шаҳрида, «Адолат» социал-демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Тошкент вилоятида сайловчилар билан учрашув ўтказади.

Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net