Ўзбекистон Президентлигига номзодлар 24 ва 25 сентябрь кунлари Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида учрашувлар ўтказди

27.09.2021 12:00

ТОШКЕНТ, 27 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентлигига сайловлар бўйича кампания давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Масалан, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

25 сентябрь куни Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова Қашқадарё вилоятида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодиров – Тошкент вилоятида, Экологик партиядан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обламуродов – Самарқанд вилоятида сайловчилар билан учрашдилар.

Бугун, 27 сентябрь куни, Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова Самарқанд вилоятида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодиров Сурхондарё вилоятида, Экологик партиядан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обламуродов Қашқадарё вилояти сайловчилар билан учрашув ўтказади.

Учрашувларда номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, сайловларда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдири ҳал этилишида уларни фаол қатнашишга даъват этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net