Ўзбекистон Президентининг нутқи бугунги кунда глобал ривожланишнинг асосий тенденцияларини акс эттирувчи муҳим баёнотга айланди — Хито

05.11.2020 09:53

ПEК?Н, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ?мпорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқи Хитой жамоатчилик доираларида катта қизиқиш билан кутиб олинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, ?пак йўли жамғараси бошқарув раиси Се Дуо Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 ноябрь куни бўлиб ўтган ?мпорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқи бугунги кунда глобал тараққиётнинг асосий тенденцияларини акс эттирувчи муҳим баёнот бўлди, деган фикрни билдирди.

— ?пак йўли жамғармаси ўзбекистонлик шериклар билан илгари Хитой ва Ўзбекистон раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларни изчил амалга ошириш йўлидаги ишларни давом эттиришга тайёр, - деди у. - Шу асосда ҳозирги кунда энергетика ва инфратузилма барпо этилиши соҳаларидаги йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улар яқин муддатларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида якунига етказилади.

Биз савдо, иқтисодий ва минтақавий ҳамкорликда Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ?пак йўли руҳига мувофиқ равишда янада чуқурлаштириш тарафдоримиз.

?пак йўли жамғармаси «Бир макон ва бир йўл» ташаббуси доирасида юқори сифатли лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистоннингамалий шериги сифатида ҳаракат қилишни давом эттиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net