Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Россия элчиси томонларнинг Афғонистон инқирозини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қ

27.11.2020 13:05

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили ?сматулла Эргашев бугун Россия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Т?В хабарига кўра, суҳбат давомида Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net