Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Кобулда Афғонистон ташқи ишлар вазири билан учрашди

19.03.2021 13:15

ТОШКЕНТ, 19 март. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла Эргашев кеча Кобул шаҳрида Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Афғонистон ташқи ишлар вазири афғон можаросини сиёсий жиҳатдан бартараф этиш, мамлакатдаги инфратузилма ва иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш линияси ҳамда «Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўли қурилишидаги Ўзбекистоннинг муҳим ролини алоҳида таъкидлади.

Афғонистон раҳбарияти мамлакат иқтисодиётини қайта тиклаш ҳамда минтақавий боғлиқликни янада ривожлантиришга кўмаклашувчи ушбу лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратаётгани қайд этилди.

Мулоқот давомида ўзбек-афғон ҳамкорлигининг бошқа соҳалардаги устувор йўналишлари бўйича ҳам фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net