Ўзбекистон Президентининг ЕО?? саммитидаги нутқи Латвия эксперт-таҳлилий доиралари диққат марказида

15.10.2021 11:11

Р?ГА, 15 октябрь. /?А «Дунё»/. Латвия эксперт доиралари Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 октябрь куни бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕО??) саммитидаги нутқини катта қизиқиш билан кузатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, Латвиянинг Марказий Осиё ва Яқин Шарқ сиёсий тадқиқотлар халқаро институти президенти Айдин Аскеров «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида Тошкентнинг мамлакатлараро алоқалар ва мулоқотни фаоллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари пандемиянинг мисли кўрилмаган оқибатлари туфайли юзага келган мураккаб чекловларга қарамай, нафақат ЕО?? мамлакатлари, балки Европа ?ттифоқи, шу жумладан Латвия билан ҳам савдо ҳажми ва динамикасини оширишда ижобий натижалар бермоқда.

Айдин Аскеров Ўзбекистоннинг ЕО?? билан ўзаро муносабатлари истиқболли йўналишларининг долзарблиги ва узоқни кўзланганлигини алоҳида таъкидлади.

Экспертга кўра, Ўзбекистоннинг  қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш  ташаббуси орқали қатор муаммоларни ҳал этиш мумкин.  Ўзаро савдодаги тўсиқларни фаол бартараф этиш, транспорт, транзит ва чегара тартибини такомиллаштириш, рақамли хизматларни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги ва монополияга қарши сиёсат, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш шулар жумласидандир.

Айдин Аскеровнинг сўзларига кўра, Тошкентда ҳар йили «?ннопром МО» тадбирини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон ва ЕО?? мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятларин очиб беради.

Экспертнинг фикрича, Ўзбекистоннинг ЕО?? доирасидаги ташаббусларини амалга ошириш аниқ натижаларга эришиш ва минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни сезиларли даражада фаоллаштириш имконини тақдим этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net