Ўзбекистон Президентининг Душанбега сафари давомида Тожикистон телеканалларида янги ўзбек фильмлари намойиш этилади

10.06.2021 17:16

ТОШКЕНТ, 10 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи пайтида тожик телеканаллари ва кинотеатрларида мамлакатимиз кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган “?лҳақ”, “Халқ юраги”, “Абдураҳмон Жомий”, “Ягона осмон остида” фильмлари намойиш этилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига асосланиб.

Намойишлар кеча соат 21:30да Тожикистоннинг “Синамо” телеканалидаги “?лҳақ” фильмининг тақдимоти билан бошлаб берилди.

Шунингдек, мамлакатнинг барча йирик кинотеатрларида ҳам ўзбек фильмларининг тожик тилидаги намойишлари бошланган.

Маълумки, Тожикистонда бўлиб ўтган Ўзбек киноси кунларида Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбарияти, таниқли кино арбоблари, кинорежиссёрлар, актёрлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қўшни мамлакатга ташриф буюриб, икки мамлакатнинг кино соҳасида ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари бўйича келишувларга эришилган ва “Тожикфильм” давлат муассасаси раиси Маҳмасаид Шоҳиён билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланган эди.

Меморандум ижросини таъминлаш бўйича ишлар тез фурсатларда бошланиб, режиссер Жаҳонгир Ахмедовнинг “?лҳақ” бадиий фильми, Шохрух Расуловнинг “Халқ юраги”, Жавоҳир Қосимовнинг “Абдураҳмон Жомий”, Жасур ?сҳоқовнинг “Ягона осмон остида” ҳужжатли фильмлари тожик тилига таржима қилиниб, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси” ДУК, “Spectre” ҳамда “Эзгу фильм” студиялари томонидан дубляж қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net