Ўзбекистон Президентининг БМТ саммитидаги нутқи тарихий аҳамиятга эга – Буюк Британия экспертлари

25.09.2020 14:49

ЛОНДОН, 25 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ташаббуслар Буюк Британия сиёсий доира вакиллари томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда. Буюк Британиянинг жамоатчилик, сиёсий ва эксперт доиралари вакиллари билдирилган таклифларни мамнуният билан қабул қилади, нутқни конструктив ва долзарб деб атади. «Дунё» АА ушбу фикр-мулоҳазаларнинг айримларини келтиради.

Ангус Миллер, Буюк Британия ҳукуматнинг Энергия хавфсизлиги ва иқлим ўзгариши бўйича собиқ маслаҳатчиси:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги мурожаатини мамнуният билан қабул қилдим. Бу шубҳасиз нафақат Ўзбекистон халқи, балки қўшни давлатлар ва дунё ҳамжамияти учун тарихий аҳамиятга эга.

Сўнгги 20 йилда бир неча бор Ўзбекистонда бўлиш имконига эга бўлдим. Шу боис мамлакат раҳбарининг Орол денгизи экологик фалокатининг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларидан ташвишини яхши тушунаман. Совет иттифоқи даврида сув ресурсларининг самарасиз бошқарилиши оқибатида ушбу муаммо юзага келди.

Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан яратилган БМТ шафелигидаги Траст жамғармаси экологик вазият оғир бўлган ҳудудда яшовчи минтақа аҳолисига жаҳон ҳамжамиятининг амалий ёрдамини жалб қилиш учун ишончли майдонга айланиши керак.

Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйича ҳудудини “Экологик инновациялар ва технологиялар зонаси” махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сурди. Шунингдек, экологик тизимларни муҳофаза қилиш ва тиклаш бўйича халқаро кунини эълон қилиш тўғрисидаги таклифлари диққатга сазовор ва экспертлар ҳамжамияти томонидан муносиб баҳоланди.

Президент томонидан илгари сурилган ташаббуслар бошқа мамлакатлар ва халқлар билан яқин алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, Ўзбекистоннинг маданий, тарихий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда минтақа ва дунёдаги вазиятга ижобий таъсир кўрсатади.

Саймон МакГи, Буюк Британия ташқи ишлар вазирлигининг собиқ матбуот котиби, "APCO Worldwide" глобал, сиёсий ва стратегик коммуникациялар агентлиги катта маслаҳатчиси:

– Халқаро ҳамжамият Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Ўзбекистоннинг дунёдаги ўрни тўғрисида билдирган фикрларини мамнуният билан қабул қилмоқда.

Янги Ўзбекистон ўзини асосан истиқболли мамлакат, халқаро ҳамжамиятнинг фаол аъзоси, БМТ ғояларининг қатъиятли тарафдори, шунингдек, глобал муаммоларни ҳал қилишда муҳим иштирокчи деб билади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон БМТнинг ёшлар ҳуқуқлари, камбағалликни камайтириш ва Оролбўйи минтақасида иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга ва уларга раҳбарлик қилишга тайёр эканини намойиш этмоқда. Мамлакат мажбурий ва болалар меҳнатини тугатишини таъкидлаб, инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича интилишлари қатъий эканини амалга исботламоқда.

Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорлик, барқарорлик ва фаровонлик учун курашчи сифатидаги қиёфаси, шубҳасиз, Афғонистонга урушдан тинчликка ўтиш учун дипломатик, сиёсий ва иқтисодий саъй-ҳаракатларда ёрдам беришда ҳам намоён. Президент қўшнилар билан ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми беш бараварга кўпайганини маълум қилди. Шунинг ўзи ҳам сўнгги уч йилдаги дипломатик саъй-ҳаракатлар самарасидир, дейиш мумкин.

Давлат раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи дунё ҳамжамиятига тақдим этилган бўлса-да, бу Ўзбекистон халқига демократлаштириш жараёнининг ортга қайтмаслиги, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг жорий ҳолати ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш имконини берди. Ушбу ислоҳотларнинг бардавомлигини сақлаб қолиш жуда муҳим.

Ўзбекистонга сармоя киритишни истаган хорижий компаниялар ҳам Президентнинг иқтисодиётни либераллаштиришга содиқ экани ҳақидаги баёнотини мамнуният билан қабул қилмоқда. Коронавирус пандемияси шароитида мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги, диверсификацияси ва изчил ривожланишини таъминлаш учун ҳукумат барча ислоҳотларни, шу жумладан хусусийлаштириш, маҳаллий капитал бозорини яратиш ва молия секторини ривожлантиришни тўлиқ амалга оширишда давом этаётгани қувонарли.

Каян Зандие, “Sturgeon Capital” компанияси ва “Sturgeon Uzbekistan Growth Equity Fund” тўғридан тўғри инвестициялар фонди бош директори:

– Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат манфаатларига мос келадиган қарашлари ва устувор йўналишларини белгилаб берди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бугунги кунда дунёдаги бирор бошқа мамлакатда бу зайлда кечмаяпти. Айни шу жиҳат Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлардан биридир. Шунинг учун бу йил “Sturgeon Capital” компанияси Ўзбекистон учун биринчи ихтисослашган халқаро тўғридан-тўғри инвестиция фондини ишга туширди.

Биз мамлакатда бир нечта муҳим жиҳатларни кўрмоқдамиз. Биринчидан, мамлакат раҳбарияти ва ҳукумати илғор фикр юритади, Ўзбекистон жамияти ва иқтисодиёти учун салоҳият ҳамда имкониятларни кенгайтиришга интилади. Шу билан бирга, республиканинг ёш аҳолиси 65 фоизни ташкил этади. Ёшларнинг улкан фойдаланилмаган салоҳиятидан мамлакат фаровонлиги йўлида фойдаланиш мумкин.

?нвестор сифатидаги вазифамиз – хусусий секторга инновациялар, ғоя ва муваффақиятли бизнесни жорий этиш учун маблағ ажратиш орқали яратилган имкониятлардан фойдаланишдир.

?нтилишларимиз натижасида аҳолига хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш орқали аҳолини иш билан таъминлаш ва самарадорликни оширишга ёрдам беради. Ҳаракатларимиз глобал инвестиция ҳамжамиятининг хабардорлигини ошириш ва мавжуд иқтисодий имкониятлар ҳамда инсон ресурсларини кашф қилишга қаратилган.

Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда биз Ўзбекистон билан келгуси йилларда истиқболли ҳамкорликнинг мустаҳкамланиб боришига умид қиламиз. Мамлакат салоҳиятини тўлиқ ишга солиш учун ҳукумат ва бошқа халқаро инвесторлар билан ишлашга тайёрмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net