Ўзбекистон Президенти ўз саъй-ҳаракатлари орқали дунё ҳамжамиятини халқаро тамойилларга риоя қилишга чақирмоқда

25.09.2020 14:50

ТОК?О, 25 сентябрь. /«Дунё» АА/. Япониянинг ижтимоий-сиёсий ва эксперт доиралари “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги иштироки, таклифлари бўйича фикр-мулоҳазалари билан бўлишди.

Хусусан, GRIPS университетининг Глобал етакчилик маркази директори, профессор Масахиро ХОР?E Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида қайд этилган масалаларни муҳим, деб ҳисоблайди.

– Ўзбекистон раҳбарининг нутқи аниқ ва айни пайтда муҳим мавзуларга қаратилди, – дея таъкидлади эксперт. – Ундаги мавзуларнинг аксарияти энг долзарб халқаро муаммолар ва улар ечимларига оиддир. Ушбу глобал муаммолар ҳақида гапирганда, Президент нафақат уларни ҳал қилишнинг бутун дунё учун муҳимлигини таъкидлаб ўтди, балки Ўзбекистоннинг бу йўналишда эришган ютуқлари ҳақида фахр билан сўзлаб берди.

Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари ҳақида сўзлаганда, янги коронавирусга қарши курашнинг долзарблиги, унинг оқибатларини бартараф этиш муҳимлиги борасидаги фикрлари ўринли.

Президент ўз нутқида таъкидлаганидек, пандемияга қарши муваффақиятли курашиш учун “Ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда ривожлантириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозим”.

Токио ривожланаётган мамлакатлар институтининг фахрий профессори, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ бўйича таниқли эксперт Манабу Шимизу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқини катта қизиқиш билан ўқиганини таъкидлади.

«Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён унинг ривожланишини кузатиб келаётган япониялик мутахассис сифатида айтишим мумкинки, Ўзбекистон раҳбарининг чиқиши узоқ муддатли истиқболга йўналтирилгани билан аҳамиятли.

Дунёда коронавирус инфекцияси тарқалиши шароитида Президент Шавкат Мирзиёевнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифи ниҳоятда муҳимдир. Сўнгги тўрт йилда амалга оширилган изчил ички ўзгаришлардан ташқари, Ўзбекистоннинг минтақа етакчиси сифатидаги муҳим ютуқларидан бири Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ўзаро ижобий муносабатларни ривожлантиришга қаратилган жадал ташаббус бўлди.

?жтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш орқали урушдан кейинги Афғонистонни Марказий Осиёнинг умумий ривожланиш йўлига иитеграциялашувига интилаётган Ўзбекистоннинг истиқболли сиёсати ҳам таъсирли.

?шончим комилки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича ташаббуси Ўзбекистон, Марказий ва Жанубий Осиё минтақасига ижобий таъсир кўрсатади, Марказий Евроосиёда минтақавий хавфсизлик муҳитини яхшилаш билан бирга, иқтисодий тикланишга ёрдам беради.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг 2021 йилда Хивада "Марказий Осиё жаҳон цивилизацияси чорраҳасида" форумини ўтказиш ташаббусини олқишлайман.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг раҳбарлиги остида ўз вақтида илгари сурилган ташаббуслар муваффақиятли амалга оширилишини тилаб қоламан.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net