Ўзбекистон Президенти унга таваллуд топган куни муносабати билан табрик йўллаган барчага миннатдорлик изҳор қилди

25.07.2020 14:53

ТОШКЕНТ, 25 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти веб-саҳифасида Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд топган куни муносабати билан давлат ва ҳукумат бошлиқлари, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоалари, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этилган жавоб мактуби эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Менинг шаънимга билдирилган, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни, авваламбор, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан, - дейилади мурожаатда. - Фурсатдан фойдаланиб, меҳнатсевар, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин қалбимдан фарзандлик меҳримни ва ҳурматимни билдираман”.

“Кўпмиллатли халқимиз билан бирга бугунги мураккаб синовлардан муносиб ўтиб, жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлиги йўлида олдимизга қўйган улкан мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман”, - деб таъкидлаган давлатимиз раҳбари.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net