Ўзбекистон Президенти Тошкент кўчаларида қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди

24.02.2021 09:47

ТОШКЕНТ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълум қилишича, пойтахтимизда транспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Айрим кўчалардаги йўналишлар, йўл ҳаракати белгилари қатновга ноқулайлик туғдирмоқда. Шу сабабли йирик кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда.

Ушбу муаммони бартараф этиш, ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайликларни ошириш мақсадида муҳандислик ечимлари ишлаб чиқилган. Хусусан, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги Паркент кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини Мустақиллик шоҳ кўчаси билан боғлайдиган янги йўналиш очиш режалаштирилган.

Тақдимотда давлатимиз раҳбари Транспорт вазирлиги, ?чки ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигига тирбандликлар юзага келаётган ўндан ортиқ кўчада қисқа муддатларда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net