Ўзбекистон Президенти томонидан БМТ Бош котибининг озиқ-овқат тизимлари бўйича саммит чақириш тўғрисидаги қарори ташаббусини қўллаб-қув

24.09.2020 16:36

ТОШКЕНТ, 24 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида БМТ Бош котиб Антониу Гутерришнинг 2021 йилда Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммит чақириш ташаббусини қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

– Шубҳасиз, бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги мамлакатлар миллий хавфсизлигининг муҳим омили ҳисобланади, - дейди ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Умид Обидхўжаев «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда. – У ёки бу давлатнинг муваффақияти кўп жиҳатдан халқаро вазиятдан қатъи назар аҳолининг барча қатламларини фаол ва соғлом ҳаёт учун зарур бўлган миқдорда хавфсиз ва юқори сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига эга бўлиш қобилиятига боғлиқ. Шу муносабат билан халқаро озиқ-овқат савдоларида, жумладан, карантин тадбирларида ҳар қандай фавқулодда чекловларни қўллашда мутаносиблик ва вақт чегараларига риоя қилиш жуда муҳимдир.

Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоғи бўлган қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири – ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан бойитиш, уларни ишлаб чиқаришда ўз-ўзини таъминлашга эришиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир.

Ўтган уч йил мобайнида Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда агросаноат мажмуаси соҳасида сифат жиҳатдан кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилиб, замонавий институционал асос яратилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги тузилди, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, унинг минтақавий бўлинмалари ташкил этилди, 2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси, Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси қабул қилинди ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармонда бозорни юқори сифатли, хавфсиз ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш чора-тадбирларини белгилаб берувчи “Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш вазифаси белгиланган.

Экин майдонларини оптималлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини ҳудудларга ажратиш сиёсати, кластер тизимини жорий этиш, балиқчилик, асаларичилик ва паррандачилик, замонавий иссиқхоналар яратиш, сабзавот экинларини иккиламчи кузги экиш ва уй хўжалиги амалиётини кенгайтириш каби муҳим соҳаларни жадал ривожлантириш нафақат ҳосилдорликни ошириш, балки қишлоқ жойларида аҳолининг турмуш даражасини сезиларли даражада ошириш имконини берди.

Буларнинг барчаси давлат ва хўжалик бошқаруви соҳасида бой амалий тажрибага эга Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳар томонлама пухта ўйланган ва узоқни кўзлаган сиёсат Ўзбекистон фуқароларини юқори сифатли озиқ-овқат билан барқарор таъминлаш бўйича амалга оширилаётган давлат дастурининг яққол самарасидир.

Замонавий шарт-шароитда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги халқаро мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг 2021 йилда озиқ-овқат тизимлари бўйича саммит чақиришга оид таклифлари жаҳон ҳамжамиятига дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун янги механизмларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқиш имконини беради.

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш барча фуқароларни саъй-ҳаракатларни бирлаштирган ҳолда, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва истеъмолга бўлган ёндашувни тубдан ўзгартиришга чақирди. 2021 йилда ўтказилиши таклиф этилган Озиқ-овқат хавфсизлиги саммити – бу нафақат навбатдаги тадбир, балки 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги халқаро саъй-ҳаракатларда бурилиш нуқтасини белгилаши керак.

Шу муносабат билан, саммитнинг ўтказилишини қўллаб-қувватлаш ва унда Ўзбекистоннинг иштирок этиши, бир томондан Ўзбекистон раҳнамолигида мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсат ҳақида жаҳон ҳамжамиятига маълумот бериш, иккинчи томондан қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, паррандачилик, балиқ ва қуён парваришлаш каби соҳаларда қўшма чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net