Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижалари ҳинд оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда

26.10.2021 17:46

ДЕҲЛ?, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган Ўзбекистон Президенти сайловининг  дастлабки натижалари Ҳиндистоннинг қатор оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси муносабати билан Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди томонидан йўлланган табрик тўғрисидаги хабар деярли барча ҳинд оммавий ахборот воситалари саҳифаларидан жой олди.

Бундан ташқари, «Republic World» онлайн-газетаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги 5 йил давомида олиб борилган кенг қамровли ислоҳотларни эътироф этиб, унинг ушбу сайловдаги ғалаба мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини янада ошиши ва хорижий давлатлар билан савдо ҳажмининг жадал ўсишига хизмат қилишига ишонч билдирган. Мақолада Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар кўламининг сезиларли даражада ошганлиги ва бу борада икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мунтазам мулоқотларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилган.

Президент сайловининг дастлабки натижаларига бағишланган материаллар, шунингдек, Ҳиндистоннинг «ANI News», «All India Radio News», «The Economic Times», «Pehal News», «Bharat Times«, «Morning Express», «Evening News»  сингари нашрларида ҳам чоп этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net