Ўзбекистон Президенти сайловида Владивостокда таҳсил олаётган ватандош талабалар фаол қатнашади

05.10.2021 17:16

ВЛАД?ВОСТОК, 5 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловини Узоқ Шарқ Федерал округининг Приморск ўлкаси (Россия) ҳудудларида ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари ушбу шаҳарда жойлашган Узоқ Шарқ федерал университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва университет раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Университетнинг халқаро муносабатлар бўйича проректори В.Панова билан бўлиб ўтган мулоқотда ушбу олий билим юртида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатимиз Президенти сайловида иштирок этиши учун шароит яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Ўзбекистонлик талабалар билан бўлиб ўтган учрашув чоғида эса Бош консулхона амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар, хусусан, ёшлар учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар тўғрисида атрофлича фикр юритилди.

Шунингдек, Приморск ўлкасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш тартиби ва кўчма сайлов участкалари, сиёсий партиялардан Президентликка илгари сурилган номзодларнинг сайловолди дастурлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Учрашувда ўзбекистонлик йигит-қизлар сайловда фаол иштирок этишга чақирилди, улар томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net