Ўзбекистон Президенти Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш бўйича қарор қабул қилди

13.07.2022 21:57

ТОШКЕНТ, 13 июль. /«Дунё» АА/. Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Президенти томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини «соат 21 дан соат 7 га қадар» ўрнига «соат 23 дан соат 5 га қадар» этиб белгилашга қарор қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов ўз телеграм-каналида ёзди.

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлатимиз раҳбари томонидан имзоланди ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти фармони билан фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни тиклаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net