Ўзбекистон Президенти номига Қурбон ҳайити муносабати билан хорижий етакчилар, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар к

10.07.2022 20:07

ТОШКЕНТ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Шу кунларда жаҳондаги жами мусулмон уммати томонидан кенг байрам қилинаётган муқаддас Қурбон ҳайити – ?йд ал-Адҳо муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукуматлари, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбоблари, уламолардан қутловлар келмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, табрикномаларда Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган, мамлакатимизда барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсат тўлиқ қўллаб-қувватланган, шунингдек, икки томонлама дўстлик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга интилиш қатъий экани таъкидланган.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси,

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған,

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,

Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов,

Озарбайжон Республикаси Президенти ?лҳом Алиев,

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён,

Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид,

?ордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II,

Қувайт Давлати Амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ,

Қувайт Давлати валиаҳд шаҳзодаси Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;

Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос,

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум,

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён,

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев,

Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим,

?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусрав Нозирий,

Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

Қутловлар келишда давом этмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net