Ўзбекистон Президенти Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди

31.08.2020 15:06

ТОШКЕНТ, 31 август. /«Дунё» АА/. Бугун, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди, деб хабар  бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълумотида келтирилишича, давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилиги вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net