Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси билан мамлакатимиздаги иқтисодиёт ва бошқарувни ислоҳ қилиш доирасида эришилган натижалар ва бу бора

20.09.2022 12:53

ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун ўзининг иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда мамлакатимиздаги иқтисодиёт ва бошқарувни ислоҳ қилиш доирасида эришилган натижалар ва бу борадаги келгуси режалар кўриб чиқилди.

Маслаҳатчи Чакрабарти Ўзбекистон етакчисини Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити муваффақиятли ўтказилгани билан табриклаб, Президентимиз томонидан илгари сурилган Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида Самарқанд бирдамлиги ташаббусини юксак баҳолади.

Давлатимиз раҳбари устувор йўналишлардаги янгиланишларни биргаликда пухта тайёрлаш ва кейинчалик амалга ошириш жараёнини давом эттириш зарурлигини таъкидлади. ?қтисодиётнинг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, давлат бошқарувини трансформация қилиш ва самарадорлигини кучайтириш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларини рақамлаштириш, қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, янги кадрларни тайёрлаш шулар жумласидан.

Сума Чакрабарти ушбу масалаларда Ўзбекистон ҳукуматига бундан буён ҳам фаол кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси этиб тайинланишидан аввал саккиз йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти лавозимида фаолият юритган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net