Ўзбекистон Президенти мамлакатимизни узоқ муддатли ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқди

19.10.2020 13:48

ТОШКЕНТ, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатимизда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабарига кўра, чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва янгиланишларни самарали давом эттиришни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларини модернизация қилиш ва рақобатбардошлигини ошириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишни чуқурлаштириш ва бошқарув кадрлари сифатини тубдан ошириш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net