Ўзбекистон Президенти Жаҳон савдо ташкилотининг янги бош директорини табриклади

18.02.2021 10:24

ТОШКЕНТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-?веалага ушбу юксак ва масъулиятли лавозимга тайинлангани муносабати билан табрик йўллади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида янги бош директор раҳбарлигида ушбу ташкилотнинг ўрни ва нуфузини ошириш борасидаги самарали ислоҳотлар амалга оширилиши ҳамда глобал инқирозни бартараф этиш ва халқаро савдо муносабатлари тизимини янада ривожлантириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилишига ишонч билдирди.

Мамлакатимиз тез фурсатда ЖСТга аъзо бўлиши масаласида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Нигериялик 66 ёшли Нгози Оконжо-?веала Жаҳон савдо ташкилотининг Бош директори лавозимида фаолият юрита бошлаган биринчи аёл ва Африка қитъасининг биринчи вакили бўлди. У махсус умумий йиғилишда консенсус асосида сайланди ва 1 мартдан ўз лавозимига киришади.

2020 йил 7 июль куни, қарийб 15 йиллик танаффусдан сўнг, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича қўшма ишчи гуруҳнинг йиғилишлари қайта тикланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net