Ўзбекистон Президенти Фарғонада қурилаётган кўпқаватли уйлар ва ички йўлларни қуришга оид янги технологиялар билан танишди

05.02.2021 11:27

ТОШКЕНТ, 5 февраль. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифининг иккинчи кунида Фарғона шаҳридаги Тарона кўчасида қурилган 16 қаватли янги уй-жойларни бориб кўрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Матбуот хизматига кўра, Фарғона — мамлакатимизнинг аҳоли энг зич жойлашган шаҳарларидан. Шу боис бу каби замонавий кўп қаватли уйлар аҳолининг ўсиб бораётган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади.

Хусусан, мазкур 2 та 16 қаватли уйни қуриш учун 11 сотих ер кифоя қилди. Энди бу ерда 160 та оила яшайди. Хонадонларнинг бир қисми ижтимоий ҳимояга муҳтожларга топширилади.

Қурилишда сейсмология ва замонавий архитектура талабларига алоҳида эътибор берилган. Энергия тежовчи, сифатли материаллардан фойдаланилган. Уйларнинг ёнида болалар ўйин майдончаси, машиналар тураргоҳи бор. 420 ўринли мактаб барпо этилган. 380 ўринли болалар боғчаси қурилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Фарғона тумани ?лғор маҳалласига бориб, ички йўлларни арзон қуришга оид андозаларни кўздан кечирди.

Юртимизда 39 минг километрга яқин ички йўллар тупроқли. ?лгари қурилган кўчаларнинг ҳам кўпи ўйдим-чуқур бўлиб, яроқсиз ҳолга келган. Ушбу барча йўлларга асфальт ётқизиш жуда қимматга тушади.

Шу боис қум-шағал, оҳак тош, чақиқ тош, цемент каби маҳаллий материаллар аралашмасидан 5 хил қоплама варианти тайёрланган.

Шавкат Мирзиёев ушбу намуналарни кўздан кечирди. Соҳа мутахассислари йўл қопламаларининг таркиби, таннархи, сифати бўйича маълумот берди.

Президент бу ишланмаларни қўллаб-қувватлаб, уларни муҳандислик жиҳатидан такомиллаштириш, хомашё захиралари ва зарур техникаларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, энг маъқулини танлаш кераклигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net