ТОШКЕНТ, 22 январь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига сафарининг иккинчи куни Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати маълумотига кўра, бугун эрта тонгда Ўзбекистон Президенти Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасига борди.
Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо ўқилди.