Ўзбекистон ОТМлари 11 январдан анъанавий таълимга қайтади

04.01.2021 11:51

ТОШКЕНТ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев 11 январдан бошлаб мамлакатимиздаги  барча олий таълим муассасалари анъанавий таълимга қайтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.

Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.

Вазирлик ахборот хизмати раҳбарига кўра, ҳафталик ўқув кунлари ўқув режасидаги ҳафталик юкламалар асосида белгиланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net