Ўзбекистон Олий суди раиси Россия Тергов қўмитасининг «Хизматлари учун» медали билан тақдирланди

13.03.2020 12:39

ТОШКЕНТ, 13 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий судида Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий суд раиси Козимжон Комилов билан учрашувда меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимининг ислоҳ қилинаётгани, қонунчилик асосларининг мустаҳкамланаётгани, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш, фаолият самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда ҳамкор мамлакат делегацияси раҳбари Александр Бастрикин Олий суд раиси К.Комилов Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг “За заслуги” (Хизматлари учун) медали билан тақдирланганини маълум қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net