Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева МДҲ ПА мажлисларида иштирок этади

27.11.2020 13:01

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бугун МДҲ ПА Кенгашининг видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишида ва Ассамблеянинг эллик биринчи ялпи мажлисида иштирок этади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сенат ахборот хизмати маълумотига кўра, Олий Мажлис Сенати Раиси анжуманда кириш сўзи билан иштирок этади.

ПА Кенгаши йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича МДҲ давлатларида амалга оширилаётган чора-тадбирларни ҳуқуқий таъминлаш, Евроосиё минтақасидаги иқтисодий интеграция истиқболлари, Ҳамдўстлик доирасида 2021 йил бўлиб ўтадиган сайловларни кузатишга тайёргарлик кўриш, МДҲ ПА ва Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net