Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Эроннинг янги сайланган Президенти билан учрашди

04.08.2021 12:10

ТЕҲРОН, 4 август. /«Дунё» АА/. Эроннинг янги сайланган Президенти ?броҳим Раисий Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Нурдинжон ?смоиловни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Теҳрондаги элчихонасидан маълум қилишларича, учрашувда Эроннинг янги сайланган Президенти ?броҳим Раисий Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан унинг сайловдаги ғалабаси муносабати билан йўллаган самимий табриги учун миннатдорлик билдирди ва давлатимиз раҳбарига ўзининг илиқ саломини етказишни сўради.

Расмий инаугурация маросими билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиш мақсадида Эронга ташриф буюрган юқори мартабали делегация учун давлатимиз раҳбарига алоҳида ташаккур изҳор этди.

Эрон янги ҳукумати ташқи сиёсатининг муҳим йўналишлари тўғрисида тўхталар экан, ?броҳим Раисий Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш, иқтисодий муносабатларни чуқурлаштириш ҳамда томонларнинг мавжуд салоҳиятларидан кенг фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.

Турли соҳаларда аввал эришилган келишувларнинг амалий ижросининг муҳимлиги таъкидланди.

?броҳим Раисий, шунингдек, Эрон расмий доиралари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган минтақа давлатлари билан ўзаро ҳурмат, дўстлик ва биродарлик тамойилларига асосланган яқин қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган ташаббусларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини маълум қилди.

Мулоқотда Тошкент ва Теҳрон ўртасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида йўлга қўйилган ўзаро манфаатли ва самарали алоқаларга ижобий баҳо берилди.

?кки давлат ўртасидаги парламентлараро муносабатлар ривожи ҳақида сўз юритар экан, ?.Раисий келажакда Ўзбекистон ва Эрон парментлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янада чуқурлашишига умид билдирди.

Эрон Президентининг фикрига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида парламент ролини оширишга хизмат қилмоқда.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашда парламентлараро муносабатларнинг алоҳида ўрни таъкидланди.

Эрон етакчиси Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлик алоқаларининг устувор йўналишлари сифатида белгиланган асосий вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идоралар ўртасидаги доимий ўзаро делегациялар алмашинувларини давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Учрашув очиқ ва самий руҳда кечди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net