Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нур-Султон шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди

27.11.2020 13:09

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон ?смоилов Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида «Қозоғистонда парламентаризмнинг шаклланиши ва ривожланишида Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг роли» мавзуида халқаро видеоконференцияда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўра, анжуманда Европа ва Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари, халқаро ташкилотлар ва эксперт доиралари вакиллари қатнашган.

Мазкур анжуманда сўзга чиққан Н.?смоилов мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ турли соҳаларда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар, парламент ҳаётидаги янгиликлар ҳақида тўхталди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги илиқ ва дўстона муносабатлар парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида замин яратаётганлигига урғу берилди.

?кки давлат ҳукуматлари ўртасидаги муносабатлар ҳам сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, бунда икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг фаолияти алоҳида ўрин тутаётгани таъкидланди.

Конференция иштирокчилари парламентлар ўртасидаги алоқалар самарадорлигини янада ошириш, ўзаро муносабатларни ривожлантиришда айнан парламентлараро ҳамкорлик ва дўстлик гуруҳлари фаолиятини жонлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.   

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net