Ўзбекистон Нур-Султон шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари аъзолари ва Т?В вакилларининг иқлим ўзгариши бўйича о

23.04.2022 11:20

ТОШКЕНТ, 23 апрель. /«Дунё» АА/.  Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Борий Алихонов бошчилигидаги парламент делегацияси Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари ва парламент вакилларининг иқлим ўзгариши масалалари бўйича олтинчи учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тадбирда Марказий Осиё давлатлари парламентлари ва ташқи ишлар вазирликлари, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ?жроия қўмитаси, шунингдек, донорлар ҳамжамияти вакиллари қатнашди.

Учрашув доирасида Марказий Осиё мамлакатлари иқлим ўзгариши бўйича Париж келишуви доирасида миллий қонунчиликни такомиллаштириш борасида эришган ютуқлари муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан, экология кун тартиби доирасидаги чора-тадбирлардан хабардор этилди. Мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон экологик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва экотизимни барқарорлаштиришга қаратилган илғор инновацион лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан маълумот берилди.

Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлган атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

?штирокчилар минтақа мамлакатларининг иқлим ўзгариши оқибатлари олдида заифлигини камайтиришга ёрдам берадиган сувдан фойдаланиш соҳасида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигига эътибор қаратди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net