Ўзбекистон меъморий ёдгорликларининг виртуал реконструкциясини йўлга қўйиш керак — АҚШ вакили

15.12.2020 11:12

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкентда анъанавий Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий бойлиги янги Ренессанс пойдевори» мавзусида IV халқаро конгресс ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Жобир Хўжақулов.

Ёшлар саройи биносида бошланган анжуманнинг очилиш маросими ва илк сессиясида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ўзбекистоннинг UNESCO ишлари бўйича Миллий комиссияси бош котиби Гаянэ Умерова, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов, Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти  директори ?рина Попова, халқаро ташкилотларнинг Тошкентдаги ваколатхоналари ва дипломатик корпус раҳбарлари, маданият ва илм-фан арбоблари иштирок этди.

Шунингдек, анжуманда 40 дан  зиёд мамлакат ва  халқаро ташкилот вакиллари ҳам онлайн тарзда қатнашди.

?штирокчилар мамлакатимизда Ўзбекистон раҳбари томонидан илгари сурилган янги Ренессанс ғояси ҳаётнинг барча соҳаларида кенг кўламли янгиланишга ўтилаётган бугунги масъулиятли даврда  алоҳида мазмун касб этишини таъкидлади.

— Мамлакатимиз тарихида  кўплаб шонли саҳифалар мавжудки, улар тадқиқотчилар эътиборини жалб этиб келмоқда, - деди Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ўз сўзида. - Жумладан, биринчи Шарқ Уйғониш даври — IХ-ХII асрларда минтақамизда «Мусулмон Ренессанси» ривож топди. ?ккинчи Шарқ Уйғониш даври — ХIV-ХVI асрлардаги иккинчи «Темурийлар Ренессанси»дир. Бунда Амир Темур бунёд этган улуғ салтанатнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Президентимиз 2020 йил 31 августда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимда таъкидлаганидек, «Бугун жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда, «Янги Ўзбекистон» ибораси тилга олинмоқда. Бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залварли ютуқларимизнинг эътирофидир. Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш — Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади”.

“Чиндан ҳам, биз ана шундай бебаҳо меросга кўпинча фақат тарихий ёдгорликка қарагандай муносабатда бўлиб келмоқдамиз. Ваҳоланки, бундай ноёб мерос жаҳондаги саноқли халқларга насиб этган. Албатта, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш жараёни катта ва машаққатли даврни талаб қилади. Бунинг учун, аввало, минглаб истеъдодли кадрлар, замонавий билимли иқтидорли ёшлар, фидойи инсонлар ниҳоятда зарур. Президентимиз раҳнамолигида юртимизда улуғ ниятлар билан пойдевори қўйилаётган янги Уйғониш даврининг ёрқин саҳифаларга бой буюк тарихи яратилмоқда”, деб қўшимча қилди А.Саидов.

Конгрессда Япониядан онлайн тарзда иштирок этган «Михо» музейи махсус ходими Сергей Лаптев, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича ушбу халқаро анжуман якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига мурожаатнома қабул қилиш ташаббусини билдирди. Ушбу таклиф сессия иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди.

«Ўзбекистоннинг маданий бойлиги янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги IV халқаро конгресснинг биринчи иш кунида қизиқарли мавзуларда маърузалар тақдим этилди. Уларда мамлакатимиз тарихига оид кўплаб асори-атиқалар, маънавий мерос намуналари, китоб ва турли адабиётлар ҳақида маълумот берилди. Ушбу китобларнинг нусхаларини олиб келиш ва чуқур ўрганиш борасида хорижий мамлакатлар олимлари  билан ҳамкорлик бўйича амалга оширилган ишлар хусусида тақдимотлар ўтказилди.  

Жумладан, тадбирда онлайн тарзда қатнашган АҚШлик таниқли олим, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ?лмий кенгаши аъзоси Фредерик Старр Ўзбекистоннинг меъморий ёдгорликларини деярли реконструкция қилишни таклиф қилди.

— Ўзбекистон жаҳон цивилизацияси тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган, — деди у. — Ўзбек заминида вояга етган буюк алломалар мероси билан ҳар қанча фахрлансангиз арзийди. Улар томонидан қолдирилган маънавий мерос намуналари бугун бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетган. Шунингдек, ўлкангиздаги тарихий гўшалар ҳам жаҳонда жуда машҳур. Ушбу бетакрор обидаларни асраб-авайлаш, уларни замонавий услубларда таъмирлаш алоҳида аҳамиятга эга. Мен келажак авлодлар ва сайёҳлар тарихий меъморчилик объектларини «жонли» тарзда ҳис этиши учун ушбу ёдгорликларни виртуал реконструкция қилиш таклифини киритмоқчиман.

Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги доирасидаги «Ўзбекистон маданий бойлиги янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги халқаро конгресс ўз ишини давом эттирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net