Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясида бўлажак референдумга пухта тайёргарлик кўришга доир масалалар кўриб чиқилди

14.07.2022 22:52

ТОШКЕНТ, 14 июль. /«Дунё» АА/. Кеча Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати маълумотига кўра, мажлисда мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳатлар муносабати билан республикада ўтказиладиган референдумга пухта тайёргарлик кўришга доир масалалар  кўриб чиқилди.

Бу борада «Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича Комиссия аъзоларининг ахбороти тингланди.

Таъкидланганидек, референдумда қонунийлик, холислик ва очиқликни таъминлашда кузатувчиларнинг фаолияти жуда муҳим аҳамият касб этади. Хорижий (халқаро) ва маҳаллий кузатувчилар фаолиятини тартибга солиш, республикаси референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги ҳамда Сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг ташаббускор гуруҳларидан кузатувчилар фаолияти тартиби тўғрисидаги низомлар қабул қилинди.

Шунингдек, аввалги сайловларда хориждаги ватандошларимизнинг фаол иштирокини ҳисобга олган ҳолда ҳамда уларнинг конституцион ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш ва референдумда овоз беришда қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида референдум ўтказувчи участка комиссияларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net