Ўзбекистон Маданият вазирлиги "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" қўшиқлар танловини эълон қилди

19.02.2021 14:27

ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" қўшиқлар танловини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.

Танловнинг мақсади:

- Ўзбекистон мустақиллигини тараннум этувчи бадиий етук ва бетакрор қўшиқлар яратиш;

-  ?стеъдодли композитор ва бастакорлар, шоирларни аниқлаш ва уларнинг ижодини қўллаб-қувватлаш;

- Маданият ва санъатга ёшларнинг эътибори ҳамда қизиқишини кучайтиришдан иборат.

Бош соврин соҳиби 122 миллион 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, 1 та 1-ўринга 98 миллион сўм, 2 та 2-ўринга 73 миллион 500 минг сўмдан, 3 та 3-ўринга 49 миллон сўмдан соврин белгиланган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net