Ўзбекистон – Литва: мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

27.02.2020 10:47

ТОШКЕНТ, 27 февраль. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Литва Сеймаси раиси ўринбосари ?рена Шяулене бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Борий Алихонов меҳмонларни қутлаб, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан, қонунчиликдаги янгиликлар, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, экологик барқарорликни таъминлаш йўналишларида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида, Литва Сеймаси раиси ўринбосари янги Ўзбекистон парламентига ўтган сўнгги сайлов ва унинг натижаларини алоҳида эътироф этди.

Айни пайтда Ўзбекистон – Литва ҳамкорлиги асосини 33 та шартномавий-ҳуқуқий ҳужжат ташкил қилади. Мулоқотда қайд этилганидек, Ўзбекистон билан Литва ўртасида ташқи савдо айланмаси ҳажми сўнгги йилларда ортиб бормоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда Литва сармояси иштирокида 14 та корхона ташкил қилинган. Улар фаолияти озиқ-овқат, қурилиш, фармацевтика, шунингдек, туристик хизматлар кўрсатиш соҳаларига йўналтирилган.

Литва Сеймаси раиси ўринбосари ?.Шяулене минтақада иқтисодий ривожланишни таъминлашдаги Ўзбекистон ролини алоҳида қайд этди.

Мулоқотда икки мамлакат парламентлари ҳамкорлиги бўйича гуруҳлар фаолиятини такомиллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Хусусан, Литва Сеймасида 2013 йилда ташкил этилган Ўзбекистон билан ҳамкорлик юзасидан парламентлараро гуруҳ ҳамда мамлакатимиз Олий Мажлисида Литва парламенти билан ҳамкорлик бўйича гуруҳ фаолият олиб бормоқда.

– Литва ва Ўзбекистон мамлакат ривожига қаратилган мақсадли сиёсат юритмоқда, – деди ?.Шяулене. – Парламентлараро алоқалар эса икки давлатнинг бу каби эзгу мақсадлар йўлидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Учрашув чоғида қонун ижодкорлиги, парламент қўмиталари билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдик.

Тадбирда глобал ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар, савдо-иқтисодий муносабатлар, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Халқ таълими вазирлигида ташкил этилган мулоқотда юртимизда халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. “IT-nation”, “English speaking nation”, шунингдек, миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лойиҳалари билан таништирилди.

Латвия Сеймаси вакиллари таълим соҳасини ривожлантиришда ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net