Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистонда 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси бунёд этилди

23.12.2020 15:29

ТОШКЕНТ, 23 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари A.?ноятов бошчилигидаги делегация Қирғизистонда бўлиб қайтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.

Ўзбекистон делегацияси Боткен вилояти Қадамжай тумани марказий касалхонасида бўлди. У ерда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Aлимкадир Бейшеналиев ва ушбу мамлакат ҳукуматининг бошқа вакиллари иштирокида янги шифохонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

?кки томонлама мулоқотлар давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги  ўзаро ҳамкорлик алоқалари, шу жумладан, "COVID-19"га қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар юқумли касалликларни даволаш, ташхислаш ва олдини олиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

A.Бейшеналиев  юқумли касалликлар шифохонасининг қурилиши, унинг жиҳозланишида кўрсатилган амалий кўмак ва тақдим этилаётган гуманитар ёрдам учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, пандемия даврида молиявий имкониятлар ҳамда даволаш муассасаларида шифо-ўринлари етишмаётган мураккаб шароитда ўзбекистонликларнинг ушбу кўмаги юқори баҳоланишини таъкидлади.

Замонавий шифохона қурилиши ва жиҳозланиши тўлиқ Ўзбекистон томонидан молиялаштирилди ва қисқа муддатларда фойдаланишга топширилди. Муассаса зарур тиббий воситалар ва мебеллар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, беморлар учун барча шароитлар яратилган.

200 ўринли юқумли касалликлар шифохонасининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқига миннатдорлик билдириб, ушбу ташаббус ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги азалий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net