Ўзбекистон коронавирусга қарши ишланмалардан кенг фойдаланиш бўйича халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлайди

24.09.2020 16:39

ТОШКEНТ, 24 сентябрь. /“Дунё” АА/. Коронавирус пандемиясига қарши кураш жаҳон ҳамжамияти учун долзарб масала бўлиб қолмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида коронавирусга қарши ишлаб чиқариладиган зарур дори воситалари ва вакциналардан оммавий фойдаланиш имконияти яратилиши зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Фармакалогия соҳасидаги маҳаллий экспертлар “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда ушбу ташаббус аҳамияти ҳақида қуйидагиларни қайд этди.

– Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюросининг фаол аъзоси сифатида коронавирусга қарши вакцинани яратиш ва тарқатиш бўйича COVAX халқаро механизмига қўшилди, – деди Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Алишер Темиров. – COVAX – бу COVID-19га қарши курашишда вакцина учун маблағлар ажратишни тезлаштириш ташаббусининг таркибий қисмидир. Вакциналар ва иммунлаштириш бўйича глобал альянс (GAVI), Эпидемияга тайёргарликни таъминлаш бўйича инновациялар коалицияси (CEPI) ва ЖССТ ҳамкорликда COVAX фаолиятини бошқаради. Бундан мақсад COVID-19га қарши вакциналар яратиш ва ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ҳамда уларни дунёнинг барча мамлакатлари ўртасида адолатли, тенг тарқатилишини таъминлашдан иборатдир. Бунга кўра, ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус жорий йилнинг май ойида янги глобал ҳамкорлик лойиҳаси – «Covax Facility» (COVID-19 га қарши вакциналардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш жамғармаси) бошланганини маълум қилди.

Тавсия этилган тарқатиш механизмига кўра, ҳар бир мамлакатда дастлаб ўртача 20 фоиз аҳоли вакцина билан таъминланади. Аввало, дори тиббиёт ходимлари ва касалликка чалиниш эҳтимоли юқори бўлган аҳолининг энг заиф гуруҳлари эмланади. Мазкур ташаббус доирасида мамлакатлардаги эмлашлар тўлов қобилияти имкониятидан қатъи назар амалга оширилади.

Маълумки, БМТ Европа комиссияси, Франция ҳамда Билл ва Мелинда Гейтс жамғармаси билан ҳаммуаллифликда коронавирусга қарши муолажа воситаларини яратишни тезлаштириш ва уларнинг адолатли тақсимланишини кафолатлашга мўлжалланган "COVID-19 воситаларидан фойдаланишни глобал миқёсда тезкор амалга ошириш" (АСТ) ташаббусини жорий йилнинг 24 апрелида бошлаган эди. Ушбу ташаббусга дунё мамлакатлари раҳбарлари, хусусий сектор, гуманитар ҳамжамият вакиллари ва бошқалар қўшилди.

Ташаббусларни амалга ошириш мақсадида 2021 йил ўрталарига қадар 500 миллион диагностик тест ва 245 миллион терапия тўпламлари, шунингдек, 2 миллиард дона вакцина ишлаб чиқариш, адолатли тарқатиш, кам ва ўрта даромадли мамлакатларга оммавий тарзда етказиб беришни жадаллаштириш режалаштирилмоқда. Ушбу вакциналардан 1 миллиард донаси 2021 йил якунига қадар кам ва ўрта даромадли мамлакатлар эҳтиёжлари учун сотиб олинади.

Бугунги кунда клиник синовлардан ўтган 25 та COVID-19 га қарши вакцина ва клиник томонидан баҳолаш босқичидаги 139 вакцина ЖССТ маълумотлар базасига киритилди. Айни пайтда халқаро альянсдаги компаниялар ва мамлакатларда ишлаб чиқарилган, тажрибадан ўтган тўққизта вакцина ўз самарасини бермоқда. Яқин вақтларда ушбу рўйхат яна тўққизтага ортиши мумкин.

ЖССТ вакциналарни тасдиқласа, ҳамкорликда, яшаш жойидан қатъи назар, улардан сайёрамиздаги барча инсонлар фойдаланишини таъминланиш мумкин бўлади.

Шу ўринда айтиш мумкинки, давлатимиз раҳбари дунё мамлакатлари имкониятлари, барча соҳаларнинг инновацион ва тажрибали олимларини ягона мақсад сари ҳамкорликка бирлаштириш бошланган ташаббусларни янада кучайтириш, коронавирусга қарши курашишда дунё учун зарур дори воситалари ва вакциналарни яратишни жадаллаштириш имконини беришини яхши тушунадилар.

Шу сабабли, Ўзбекистон халқаро ҳамкорликни ва коронавирусга қарши зарур дори воситалари ҳамда вакциналарни яратиш натижаларидан барча учун тенг фойдаланиш имконияти берилиши бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлади.

Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги ?лғор технологиялар маркази директори Шаҳло Турдиқулованинг таъкидлашича, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар коронавирусга қарши вакцина яратишда маблағ йиғишга қаратилган глобал миқёсдаги тадбирларни ташкил этиш орқали ушбу жараёнга ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Экспертнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси пайтида айтиб ўтган бу каби халқаро даражадаги ташаббуслар жуда муҳимдир.

– Жорий йилнинг 4 май куни Европа ?ттифоқи ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳомийлигида COVID-19 коронавируси инфекциясига қарши вакцинани халқаро миқёсда яратиш ва ишлаб чиқаришга маблағ йиғиш, шунингдек, пандемияга қарши курашиш мақсадида "Коронавирусга жаҳон ҳамжамиятининг жавоби" донорлик онлайн форуми ўтказилди, – деди у. – Онлайн марафон якунига кўра, бир кунда 7,4 миллиард евродан ортиқ маблағ йиғилди.

?юнь ойида коронавирус пандемиясига қарши курашишга бағишланган глобал миқёсда маблағ йиғиш марафони бўлиб ўтди. Европа комиссияси ва “Глобал фуқаро” ҳаракати томонидан ташкил этилган тадбир "Глобал мақсад – келажак учун бирлашиш" шиори остида ўтказилди.

Марафонни якунлаб берган онлайн саммит чоғида қўшимча равишда 6,15 миллиард евро йиғилди. Маблағлар коронавирусга қарши эмлаш, тестлар ва дори-дармонлардан адолатли фойдаланишда тенг ҳуқуқни таъминлаш, шунингдек, муҳтож минтақа ҳамда ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Ушбу маблағларнинг 4,9 миллиард евроси Европа инвестиция банки (Е?Б) томонидан Европа комиссияси билан шерикликда, ундан ташқари 485 миллион евроси Европа ?ттифоқига аъзо айрим давлатлар томонидан тақдим этилди.

Бундан ташқари, Европада август ойининг ўрталарида COVID-19 ни даволаш бўйича йирик ташаббус – CARE (Corona Accelerated R&D in Europe) беш йиллик лойиҳаси бошланди. Унда Бельгия, Хитой, Дания, Франция, Германия, Нидерландия, Польша, ?спания, Швейцария, Буюк Британия ва АҚШ каби давлатлардан иборат 37 шерик иштирок этган лойиҳа Франция соғлиқни сақлаш ва тиббий тадқиқотлар миллий институти (VRI-Inserm), Бельгиянинг Janssen Pharmaceutica NV ва Швейцариянинг Takeda Pharmaceuticals International AG компаниялари томонидан бошқарилади. У 2020 йил февралидан буён давом этиб келаётган COVID-19 шериклик лойиҳаларини бирлаштиради.

CARE компанияси COVID-19 ни даволаш учун зарур дори-дармонларни кашф этиш ва ишлаб чиқаришни тезлаштириш учун иш бошлаганини маълум қилди. 77,7 миллион еврони ташкил этган CARE гранти Европа ?ттифоқи бадалидан тушган маблағ, шунингдек, Европа фармацевтика саноати ва ассоциациялари федерацияси ҳамда IMI билан боғлиқ учта шерикнинг 11та компанияси бадал маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.

Умуман олганда, таҳлилчилар ЖССТ ҳомийлигида коронавирусга қарши вакциналардан адолатли ва тенг равишда фойдаланишни таъминлашнинг глобал механизми пандемия тарқалишини назорат қилиш, дунёнинг аксарият мамлакатлари аҳолисини эмлаш жараёнида қамраб олиш имконини бериб, миллатчилик жараёни кучайиб бораётган бир шароитда кўп томонлама ҳамкорлик механизмларини тиклашга ҳисса қўшади деган фикрда.

Шу боис айтиш мумкинки Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси долзарб ва ўз вақтида илгари сурилди. Шунингдек, вакцина ишлаб чиқаришни жадаллаштириш зарурати, ундан тенг ҳуқуқли фойдаланишни таъминлаш муҳимлиги бугунги кунда дунё давлатлари учун энг муҳим мақсад ҳисобланади. Халқаро саъй-ҳаракатларни амалга ошириш эса бизни COVID-19 га қарши биргаликда вакцина яратиш сари яқинлаштиради.

Тошкент фармацевтика институти проректори Зокир Йўлдошев ҳам вакцина ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш имкониятини таъминлашга халқаро ҳамжамият томонидан катта эътибор қаратилишининг муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

– Жорий йил май ойида ЖССТ, унинг шериклари, шунингдек, дунёнинг 35 мамлакати янги коронавирусни ўрганиш натижасида олинган илмий маълумотлар алмашинувига имкон берадиган “Технологиялар платформасидан фойдаланиш” (C-TAP) каби янги ташаббусни бошлади, – дейди у. – Бунда вакцинани татбиқ этиш ва яратиш жуда катта хавф туғдиришини ҳисобга олиш лозим. Боиси дастлабки босқичларда муваффақият даражаси 7 фоизни,  инсонларда бошланғич синов босқичларида эса 17 фоизни ташкил этади. Ҳамкорликдаги сармоя, вакцина ишланмалари сони кўплиги ва уни оммавий ишлаб чиқиш жараёнида турли мамлакатлар ҳамкорлиги бу хатарларни камайтириш имконини беради.

Пандемияга қарши кураш, инфекция тарқалишининг олдини олиш ва инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ЖССТ илм-фанга таянади. Янги маълумотлар ҳайрон қоларли даражада тез суръатларда тарқалмоқда. ЖССТ га деярли ҳар куни вакциналар устида олиб борилган ишлар, шунингдек, диагностика ва даволаш усуллари ҳақидаги маълумотлар келади. Шу ўринда эса ушбу кашфиётларнинг натижалари кенг аҳоли фойдаланиши учун қанчалик қулай деган савол туғилади.

Ушбу платформадаги дори воситалари ва вакциналарга интеллектуал мулк ҳуқуқини бериш ва умумий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларга етказиш нозик жиҳат ҳисобланади.

Патентлар ЖССТда фанни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида тан олинади. Бироқ, бугунги кунда пандемияни тўхтатиш учун сайёрамиз барча аҳолиси умумманфаати учун бирдамлик кўрсатиш устувор вазифа саналади.

COVID-19  дунёда глобал тенгсизлик ҳукмронлигини намойиш этди. Халқаро экспертлар бир овоздан таъкидлашича, Ер юзи аҳолиси учун вакцинадан фойдаланиш муҳим масала ҳисобланади ва бугунги кунгача тартибга солинмаган. Бу эса давлатимиз раҳбари томонидан ушбу йўналишда илгари сурилган халқаро ташаббусларни қўллаб-қувватлаш зарурати долзарб эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net