ТОШКЕНТ, 10 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йилнинг 1-чораги давомида хорижий давлатларга қиймати 87,4 миллион долларга тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 миллион долларга ошган.
Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар қуйидагича: Қозоғистон, Украина, Афғонистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Россия ва Тожикистон.