Ўзбекистон – ?талия: парламентлараро ҳамкорлик кенгаймоқда

20.07.2020 14:57

ТОШКЕНТ, 20 июль. / “Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари парламентлараро дўстлик гуруҳлари ва “?талия - Марказий Осиё” парламент дўстлик гуруҳи раиси Симоне Суриано билан видеоконференция тарзида мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизматига таяниб.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси ва ?талия Республикасининг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, тегишли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон ва ?талия давлатлари ўртасидаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларда парламентларнинг роли, икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликнинг аҳамияти ва уни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ?талия парламентининг “?талия - Марказий Осиё” дўстлик гуруҳлари ўртасидаги алоқаларга урғу берилди.

Учрашувда парламентлараро алоқаларни фаол ривожлантириш мақсадида жорий йил биринчи марта Сенатда ?талия парламенти билан ҳамкорлик бўйича гуруҳ тузилгани, унинг таркибига турли соҳаларда фаолият юритган сенаторлар киритилгани алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик, ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш тўғрисида сўз юритилди.

Учрашувда парламент гуруҳлари келгусида ўз фаолиятларини такомиллаштириш буйича чора-тадбирларни белгилаб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net