Ўзбекистон ?сроил билан меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш тарафдори

16.02.2021 11:11

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ?сроил Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари ўртасида видеоконференция форматида учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълум қилишича, видеоконференция Ўзбекистоннинг ?сроилдаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Онлайн-мулоқотда Ўзбекистонда  меҳнат мигрантлари учун касб-ҳунар таълими ва ўқитиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.

 Давлатимиз раҳбарининг  2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича тушунтириш берилди. Мазкур ҳужжатга  мувофиқ, Ўзбекистонда янги тизим жорий этилаётгани, унга кўра, фуқаролар хорижга ишлаш учун юборилишидан олдин чет тили ва касбга ўқитилиши, чет элда ишлаётган мигрантлар учун касб-ҳунар таълими бепул амалга оширилиши, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, маслаҳат хизматлари ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.

?сроил томони айни пайтда мазкур давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳақида ижобий фикр билдирди. Шунингдек, хусусий секторнинг ўрни ва қарияларга ғамхўрлик кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги квоталар ҳақида маълумот берилди.

Учрашувда ?сроил давлатининг меҳнат миграциясини тартибга солиш, иш билан таъминлашга кўмаклашиш ва ишчиларни ҳимоя қилиш борасидаги тажрибаси бўйича фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net