Ўзбекистон иқлим ўзгариши жараёни оқибатларига Миллий мослашув режасини ишлаб чиқишни бошлади

22.12.2020 15:26

ТОШКЕНТ, 22 декабрь. /«Дунё» АА/. Яшил иқлим жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган янги лойиҳа доирасида БМТ Тараққиёт дастури кўмаги билан Ўзбекистон ўз миллий мослашув режасини ишлаб чиқмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири БМТ ТД манбасига асосланиб.

Бу борада Ўзбекистон иқлим ўзгариши таъсирига нисбатан заиф бўлган иқтисодиёт тармоқларининг барқарорлигини ошириш ва барқарор ривожланишни таъминлашнинг мавжуд механизмларини такомиллаштириш бўйича муҳим янги ташаббусни бошлади. Жорий йил 3 декабрь куни ушбу истиқболли янги лойиҳага бағишланган дастлабки онлайн-семинар ташкил этилди.

?шлаб чиқилаётган Миллий мослашиш режаси тармоқ характерига эга бўлиб, унга ажратилган молиявий ресурслар 1,6 миллион долларни ташкил этади. Унинг асосий мақсади келгуси икки ярим йил давомида иқлимга мослашиш устуворликларини ҳисобга олган ҳолда, режалаштириш жараёнини самарали ташкил этишга ёрдам беришдир

 Лойиҳа қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, бинолар сектори ва экстремал иқлим ҳодисаларини фавқулодда бошқариш каби муҳим тармоқларда иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича аниқ қарорлар қабул қилиш жараёни самарадорлигини оширишга, шунингдек, иқлим ўзгаришига нисбатан энг заиф ҳисобланган Оролбўйи минтақаларида жойлашган ҳудудларни ривожлантиришга ёрдам беради.

— Биз COVID-19 глобал пандемияси пайтида иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва унинг оқибатларига мослашиш масалалари ривожланиш соҳаларини кучайтиришга қаратилган ҳаракатларимиз марказида бўлишига ишонч ҳосил қилдик, — деди семинарда БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Доина Мунтеану. — Таъкидлаш керакки, пандемия кўпгина муаммоларимизни кўрсатиб берди. Жумладан, соғлиқни сақлаш тизимининг иқлимий барқарорлигини ошириш ҳамда уни такомилаштириш зарурлигини ҳам. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги секторида барқарор озиқ-овқат тизимини яратишга бўлган эҳтиёж борлигини кўрсатди. Ўзбекистонда Миллий мослашув режасини ишлаб чиқишда иқлимий барқарор қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш тизимига устувор  тизимлар сифатида қаралади. Чунки бу соҳалар коронавирус пандемияси сабабли юзага келган инқироздан кейинги мамлакат иқтисодиётини тиклашга катта ҳисса қўшади.

Ўзбекистон, 34 миллиондан ортиқ аҳолиси билан Марказий Осиёдаги энг йирик давлат ҳисобланади. Сув ресурсларининг тақчиллиги, сувнинг шўрлиги, тупроқ шўрланиши ва эрозиясининг ортиб бориши каби муаммолар мамлакатни қамраб олган. Ҳозирги кунда мамлакат аҳолисининг 20 фоизга яқини, яъни 6,8 миллион киши шўрланиш ва сувнинг юқори даражадаги минераллашувидан азият чекмоқда. Орол денгизининг қуриб бориши давом этаётганлиги туфайли вазият янада оғирлаштирмоқда.

— Ўзбекистонда иқлим ўзгариши инсон ҳаётининг барча соҳаларига таъсир қилади ва шу туфайли иқлимий ўзгаришларнинг салбий оқибатларини олдини олиш, янгича турмуш шароитларига мослашиш масаласи тезкор чораларни кўришни талаб қилади, — деди Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази бош директорининг биринчи ўринбосари Бахриддин Нишонов. — ?қлим ўзгаришига Миллий мослашиш режаси Ўзбекистон учун бу жараёнга нисбатан хавфларни камайтиришга хизмат қилади. Шу муносабат билан биз барча даражадаги самарали ҳамкорлик ва конструктив мулоқотга чин дилдан ишонамиз.

 Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон БМТ ?ЎДК доирасида иқлимий молиялаштириш механизми сифатида Яшил иқлимий жамғарма ресурсларига йўл очишга ва уни кенгайтиришга эришди. Бугунги кунда мамлакатда,  Яшил иқлимий жамғарма Дастурини тайёрлаш ташкилоти кўмагида, иқлим ўзгаришига мослашишга қаратилган ташаббусларни ишлаб чиқиш учун миллий платформа яратилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net