Ўзбекистон инсон камолоти индексида 106-ўринни эгаллади

15.12.2020 11:06

ТОШКЕНТ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД) томонидан «Кейинги чегара – инсон камолоти ва антропоцен» деб номланган 2020 йилги инсон камолоти ҳисоботининг навбатдаги нашри тақдим этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, инсон камолоти тўғрисидаги ушбу ҳисобот БМТТД томонидан 1990 йилдан бошлаб нашр этиб келинаётган бўлиб, Ўзбекистон кўрсаткичлари 1993 йилдан буён қайд этилмоқда.

Ҳисоботнинг инсон камолоти индекси инсон тараққиёти йўлида 3 та асосий омил - узоқ ва соғлом ҳаёт кечириш, билим олиш ҳамда муносиб турмуш даражаси бўйича эълон қилинадиган статистик маълумотлар тўплами ҳисобланади.

Ўзбекистон жорий ҳисоботда дунёнинг 189 мамлакати ичида индекс қиймати 0,720 (максимал индекс қиймати 1,000) билан 106-ўринни эгаллаб, 2019 йилдаги ҳисобот натижаларига нисбатан икки ўринга кўтарилди. 

Ўзбекистоннинг натижалари қуйидагича:

- аҳолининг туғилганда кутилаётган умр кўриш давомийлигини белгилайдиган индекс 71,7 йилни ташкил этади (+0,1 йил ўсиш);

- таълим индексида таълимнинг ўртача давомийлиги 11,8 йил (+0,3 йил ижобий ўзгариш) ва кутилаётган таълим давомийлиги 12,1 йилни (+0,09 йил ижобий ўзгариш) ташкил этган;

- харид қобилияти паритети бўйича аҳоли жон бошига ЯМД миқдори 7142 долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 680 долларга ўсган.

Маълумот учун, ?нсон камолоти индексининг 2020 йилги ҳисоботида 2019 йил якунлари таҳлил қилинган.

Қайд этиш лозимки, COVID-19 инқирозидан сўнг, ?нсон камолоти индексининг кейинги 2021 йилги ҳисоботида аксарият мамлакатлар натижалари кескин пасайиш кузатилмоқда.

 Пандемияга қарши курашиш учун қабул қилинган чекловларга қарамасдан, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 0,4 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич бошқа кўплаб мамлакатларга нисбатан ижобий натижа ҳисобланиб, йил якунига бориб иқтисодий ўсиш 1,4 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси учун устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичлари белгилаб олинган. Фармонга асосан, 2030 йилга бориб мамлакат ушбу индексда 0,82 га етиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net